

“Атлетико М” “Челси” ҳимоячиси Маркос Алонсога кўз тикди. Мадридликлар испаниялик футболчини қишки трансферлар вақтида мавсум сўнгига қадар ижарага олишни кўзламоқда. “Челси” футболчини қўйиб юборишга тайёр. Фақат томонлар футболчининг маошини 50/50 га тўлаш борасида келишиб олишлари лозим.
Қайд этиш жоиз, Алонсо “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг “Челси” билан амалдаги келишуви 2023 йил ёзига қадар амал қилади.



