Бугун "Локомотив" ўзбек футболи учун тарихий натижа қайд этиши мумкин

Alisher
21 янв 2020, 13:09
Агар "Локомотив" бугун Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини мағлуб этса, бу ўзбек клубларининг ОЧЛдаги 100-ғалабаси бўлади.

Бу ҳақда таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг Телеграмдаги каналида маълум қилди.

Бугун "Локомотив" ва "Истиқлол" (Душанбе) жамоалари ўртасидаги ўйин билан ОФК Чемпионлар Лигаси Ўзбекистонга қайтади.

Бу ўйин миллий футболимиз учун тарихий вазиятга айланиши учун барча имкониятларга эга. "Локомотив"нинг ғалабаси (пенальтилар серияси эмас) 2002 йилдан сўнг ислоҳ қилинган мусобақадаги юбилейи бўлади. Бу Ўзбекистон клубларининг Чемпионлар Лигасидаги 100-ғалабаси бўлади.

Клубларнинг 99та ғалабага қўшган ҳиссалари қуйидагича:

43 - "Пахтакор"

27 - "Бунёдкор"

9 - "Нефтчи"

9 - "Локомотив"

8 - "Насаф"

2 - "Машъал"

1 - АГМК


Чемпионлар Лигасидаги илк ғалабани Ўзбекистон учун "Пахтакор" қўлга киритган, жамоа Иорданиянинг "Ал Веҳдат" клубини 3:0 ҳисобида таслим қилган.


Клубларимиз учун бошқа юбилей ғалабалар:

10 - "Пахтакор" - "Ал Талаба" 3-1 (2003)

20 - "Нефтчи" - "Ал Ахли" 3:0 (техник, 2005)

30 - "Пахтакор" - "Қувайт СК" 2:1 (2007)

40 - "Ал Ахли" - "Пахтакор" 1:2 (2009)

50 - "Ал Айн" - "Пахтакор" 0:1 (2010)

60 - "Ал Араби" - "Пахтакор" 0:1 (2012)

70 - "Ал Жаиш" - "Бунёдкор" 1:2 (2014)

80 - "Локомотив" - "Сепахон" 1:0 (2016)

90 - "Насаф" - "Ал Садд" 1:0 (2018)

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: t.me/ANikimbaev