Бугун футбол. АГМК - "Локомотив"

Narzulla Saydullayev
17 авг 2020, 13:34
Бугун бир ой давом этган танаффусдан сўнг Суперлига баҳслари яна давом эттирилади.

Хабарингиз бор, биринчи давранинг навбатдаги 4 тури марказлашган тартибда ўтказилади. Шу боис жамоалар нейтрал стадионларда ўйнайди. Бугун "Локомотив" "Бунёдкор" стадионида АГМКга қарши баҳс олиб боради.

Турнир жадвалида АГМК 21 очко билан иккинчи ўринда боряпти. Тўплар нисбати 13-6. "Локо" эса 12 очко тўплаб 8-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 11-12.

АГМК ҳозирча Суперлигада ютқазмаган ягона клуб. Жамоа ҳисобида 6та ғалаба ва 3 мағлубият бор. "Локомотив" 9та ўйиннинг 4тасида ғалабага эришиб, беш бор мағлуб бўлди.

Бунгача кетма-кет учта турни уйда ўтказган "темирйўлчилар" шундан иккитасида зафар қучиб бир бор мағлуб бўлишди. "Локо" "Қизилқум" ва "Сурхон"дан устун келиб, кутилмаганда "Машъал"га кичик ҳисобда имкониятни бой берди.

АГМК эса қаторасига 6та беллашувда ғалаба қозониб, охирги ўйинида дуранг ўйнади. Олмалиқликлар Тошкентда "Пахтакор" билан 2:2 ҳисобини қайд этишди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia