Бугун 14:00. Шри-Ланка U-19 – Ўзбекистон U-19

Narzulla Saydullayev
4 окт 2015, 08:41
Бугун Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси ОЧ-2016 саралаш турниридаги иккинчи ўйинини ўтказади.

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси саралашнинг иккинчи турини бугун, 4 октябрь куни Шри-Ланка U-19 ёшларига қарши ўтказади. Жасур Абдураимов шогирдлари 1-турда Бутанни 7:0 ҳисобида таслим қилишганди. Шри-Ланка эса Бангладешга 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.


Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг саралаш босқичидаги ўйинлари тақвими:
2 октябрь
14:00 - Ўзбекистон U-19 – Бутан U-19 - 7:0

4 октябрь
14:00 - Шри-Ланка U-19 – Ўзбекистон U-19

6 октябрь
17:00 - Ўзбекистон U-19 – Бангладеш U-19


Таъкидлаш жоиз, саралаш гуруҳи ғолиби тўғридан-тўғри келаси йили Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олади. Шунингдек, саралашнинг 10та гуруҳи ғолиблари ҳамда энг яхши кўрсаткичга эга 5та иккинчи ўрин соҳиблари Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритадилар.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›