Буффон: "Верратти ҳозир Италия футболидаги ягона ҳақиқий иқтидор"

Aslanov Jasurbek
27 сен 2018, 17:11
ПСЖнинг италиялик дарвозабони Жанлуижи Буффон жамоадоши Марко Верраттини мақтади.

"Марко - ажойиб футболчи, айни жамжа у Италия футболидаги ягона ҳақиқий иқтидор. Унинг ҳаракатлари, ўйинни ҳис қилиши тақсинга сазовор. Марко бу ерда кучли футболчилар билан маҳоратини оширмоқда.

У оддий ўйинчилар билан ўйнаса қийналади, чунки улар Маркони тушунишмайди" - дейди Буффон.

Жорий мавсум Верратти Франция чемпионатининг 3та учрашувида майдонга тушиб, 1та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport