

Маълумотларга кўра, посбон фаолиятини якунлашга қарор қилди.
Олдинроқ, ОАВда 40 ёшли футболчи яна бир мавсум тўп тепмоқчи эканлигини айтилган эди.
2017 йилнинг охирида Буффон Италия терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралашидаги муваффақиятсизлигидан сўнг миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганди. Жорий мавсум дарвозабон А Сериянинг 13та учрашувида майдонга тушиб, 9та гол ўтказиб юборди.



