Бруну, Жерар Морено ва Пау Лопес - Европа Лигаси ҳафта ўйинчиси бўлиш учун номзодлар

Alisher
9 апр 2021, 12:51
УЕФА Европа Лигаси 1/4 финал дастлабки ўйинларининг энг яхши ўйинчисини аниқлаш борасида сўровномани бошлади.

"Рома" дарвозабони Пау лопес "Аякс" (2:1)га қарши ўйинда 8та сэйв ижро этди, жумладан пенальтини қайтарди.

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш "Гранада" (2:0)га қарши ўйинда пенальтидан гол урди.

Форвард Жерар Моренонинг "Динамо" (Загреб)га қарши ўйинда амалга оширган аниқ 11 метрлик зарбаси "Вильярреал"га ғалаба олиб келди.

Праганинг "Славия" жамоаси ҳимоячиси Томаш Голеш "Арсенал" (1:1)га қарши ўйинда ҳисобни тенглаштирди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com