"Боруссия" 26 июлдан кейин Обамеянгни сотмайди

Tolibjon Qosimov
21 июн 2017, 20:46
Дордмунднинг "Боруссия" клуби Бундеслига тўпурари Пьер-Эмерик Обамеянгни сотишга тайёр, фақат келишув 26 июлгача амалга ошса.

Бу ҳақда "Bild" нашри маълумот тарқатди. Шундай ҳолатда, боруссияликларда унинг ўрнига янги ўйинчи қидириш учун вақт бўлади. Акс ҳолда, жамоанинг янги мураббийи Петер Бос футболчининг трансферини таъқиқлаб қўяди. Эслатиб ўтамиз, ҳужумчининг ўзи клубни тарк этишга қарши эмас. Унга ПСЖ, "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Арсенал" каби жамоалар қизиқаётган бўлсада, аниқ даъвогар йўқ.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›