
«Сени катта клублар кузатишлари ажойиб бўларкан. Энди мен «Манчестер Юнайтед» оиласи аъзосига айландим, у дунёдаги энг кучли клублардан бири. Жума куни менга қўнғироқ қилиб барчаси ҳал бўлганини айтишди. Мен севгилим билан ота-онамни кўргани кетаётгандим. Ота-онам, дўстларим ва севгилим ҳаётимда энг асосий инсонлар», — дейди Блинд хориж матбуотига.