

“Локомотив” ушбу мавсум олий лигада энг кўп йирик ҳисобда (6 марта) ғалаба қозонган жамоа бўлди. “Темирйўлчилар” “Сўғдиёна”ни 7:0 ҳисобида мағлуб этган бўлишса, “Навбаҳор”ни 5:1, “Олмалиқ”ни 4:1 “Шўртан”ни уйда 4:1, сафарда 4:0 ва “Бунёдкор”ни 3:0 ҳисобида тор-мор келтиришди.
Шу тариқа “Локо” 6 марта ўз рақибларидан йирик ҳисобда устун келди. Бу борада иккинчи ўрин “Пахтакор”га (5 марта), учинчи ўрин эса “Бунёдкор”га (4 марта) тегишли.



