Бернарду "Манчестер Сити"дан кетишни истамоқда

Mirjalol Normatov
13 июн 2021, 17:59
"Манчестер Сити" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бернарду Силва жамоадан кетишни истамоқда.

Журналист Данкан Каслснинг берган маълумотига кўра, у ўзини жамоанинг асосий футболчиси деб ҳисобламаяпти. Фил Фоден, Илкай Гюндоган каби футболчиларнинг кучли мавсум ўтказгани сабабли Бернарду кўпроқ захирадан майдонга тушадиган бўлиб қолди.

Силвага "Атлетико" ва "Барселона" каби жамоалардан қизиқишлар бор. Каталония клуби уни Усмон Дембелега алмаштириш таклифини берган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal