

"Мен Мбаппенинг "Реал"га ўтишини аниқ биламан. Қачон бўлади билмадиму, аммо у келади, бу вақт масаласидир. Унинг ўзи бу ҳақда айтди", - дейди Бензема.
Ёзда "Реал" ПСЖга Мбаппе бўйича таклиф юборди, аммо Париж клуби уни сотишни рад этди.
Мбаппе 2021/22 йилги мавсум ПСЖ таркибида 10та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист қайд этди.



