Бекхэм клуби Россия Премьер-лигасидаги икки футболчига қизиқмоқда

Alisher
14 дек 2019, 17:15
MLSнинг "Интер Майами" клуби РПЛдаги икки футболчига қизиқиш билдирмоқда.

Океанорти вакиллари "Зенит" шарафини ҳимоя қилаётган аргентиналик футболчилар Матиас Краневиттер ва Себастьян Дриуссиларнинг харид қилишмоқчи.

Хабар қилинишича, "Интер Майами" икки футболчини 30 миллион долларга баҳоламоқда.

Эслатиб  ўтамиз, Бекхэм клуби MLSнинг илк ўйинини 2020 йилнинг 1 мартида ўтказиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Miami Herald