"Байер" "Барселона" футболчисини сотиб олиши мумкин

Alisher
21 ноя 2019, 14:45
Германиянинг "Байер" клуби "Барселона" ҳимоячиси Жан-Клер Тодибога қизиқиш билдирмоқда.

Леверкузенликлар ўйинчини сотиб олишни режалаштиришмоқда.

Жан-Клер Тодибонинг трансфери немис клубига 10 миллион еврога тушиши мумкин.

Ўз навбатида "кўк-анорранглилар" футболчи билан доимий хайрлашмоқчи эмаслар, шунинг учун "Барселона" шартномада Тодибони қайтариб олиш шартини ҳам талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли Тодибо қишда испан жамоасига ўтган эди, аммо доим ҳам майдонга тушмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›