"Бавария"нинг янги аъзоси ўзига рақам танлади

11 июл 2017, 08:37
Мюнхеннинг "Бавария" клуби яқинда ҳарид қилган франциялик иқтидорли футболчи Корентен Толиссони таништирув маросимини ўтказди.

Таништирув маросимида Корентен Толиссо қайси рақамда ўйнаши маълум бўлди.

"Бавария"нинг янги аъзоси ўзига 24-рақамни танлади.

"Бавария"га ўтишдан олдин ҳамюртим ва яқинда жамоада иш бошлаган Саньоль билан маслаҳатдим. У менга қизиқиш уйғота олди ва танловимга ҳеч иккиланмадим. Мен жаҳондаги энг яхши клублардан бирига келдим, балки энг яхшисига. Катта мақсадлар билан ташриф буюрганман. Яқинда Толиссо нималарга қодирлигини майдонда исботлайман"
, - дейди Корентен Толиссо.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Twitter/FCBayern