Корентен Толиссо "Лион"га қайтади

Alisher
30 июн 2022
"Бавария" собиқ ярим ҳимоячиси Корентен Толиссо "Лион"га қайтади.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 27 ёшли француз клуб билан шартнома шартлари борасида келишувга эришди.

Толиссо — "Лион" тарбияланувчиси. Футболчи жамоадан 2017 йилнинг июлидан кетган ва "Бавария"га ўтган эди.

Хавбек 2021/22 йилги мавсум мюнхенликлар сафида 21та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди. Ўйинчи клубни жорий йилнинг май ойи сўнггига эркин агент мақомида тарк этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira