"Бавария" Данилога қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
4 авг 2021, 20:29
Немис жамоаси туринликлар билан трансфер суммаси борасида келиша олмаяпти.

Турин клуби 30 ёшли футболчи учун 30 миллион евро сўрамоқда. Ҳозирда "Бавария" бразилиялик футболчини бундай нархга сотиб олишга тайёр эмас. Мюнхен клуби таклиф қилган вариантлар "Ювентус" томонидан рад этилган.

Қайд этилишича, "Бавария" ёзги трансферлар вақтида ўнг қанот ҳимоясини кучайтириш устида изланмоқда. Данилонинг номзоди жамоанинг янги бош мураббийи Юлиан Нагельсманга мос келади. Немис клуби бу позицияга тажрибаси ва ишончлилиги билан ажралиб турадиган футболчини олмоқчи.

Аммо "Ювентус" ҳозирда Данилони сотмоқчи эмас. Шунингдек, 30 миллион евро миқдорида белгиланган нарх "Бавария"га тўғри келмайди. Шу муносабат билан ҳозирда музокаралар тўхтатилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: GianlucaDiMarzio.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›