"Бавария" - "Реал" учрашувини қайси ҳакам бошқаради?

Aslanov Jasurbek
23 апр 2018, 15:10
УЕФА расмий сайти "Бавария" ҳамда "Реал" ўртасидаги Чемпионлар лигаси ярим финал илк баҳсида қайси ҳакамлар ишлашини маълум қилди.

Бьорн Куйперс бошчилигидаги голландиялик реферилар бригадаси Мюнхенда бўладиган ярим финал биринчи ўйинида ишлайди. Куйперсга қанотларда Сандер ван Руклен ва Эрвин Зейнстра ёрдам беради. Дарвоза ортида Пол ван Букел ва Деннис Хиглер ишлайди. Баҳснинг тўртинчи рефереси Чарльз Схаап.

"Бавария" ва "Реал" ўртасидаги илк ўйин 25 апрель куни "Альянс Арена" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA