"Бавария" "Лейпциг" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
23 янв 2020, 14:54
"Лейпциг" ҳимоячиси Дайо Упамекано жамоасини ўзгартириши мумкин.

Мюнхен клуби Упамеканони келаси ёзда харид қилишни режалаштирмоқчи.

21 ёшли франциялик футболчининг трансфер нархи 40 миллион еврога тенг.

Упамеканонинг "Лейпциг" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Футболчи жорий мавсум "Лейпциг" таркибида 14та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky in Germany