

Германиянинг "Sky Sports" нашри хабарига кўра, мюнхенликлар польшалик ҳужумчини сотишга тайёр.
"Бавария" 33 ёшли футболчининг трансферидан тахминан 60 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Левандовскига асосий даъвогар – "Барселона". Каталония клубининг сўнгги таклифи кафолатланган 35 миллион евро ва бонуслар сифатида қўшимча 5 миллион эди.



