"Барселона" яқин вақтларда трансферлардан 65 миллион евро ишлаб олади

Mirjalol Normatov
16 июн 2019, 20:56
Июнь ойи якунига қадар "Барселона"ни бир неча футболчилар тарк этиши кутилмоқда.

"Diario Sport" хабарига кўра, яқин вақтларда "Барселона" янги мавсум олдидан ўз молиявий ҳолатини яхшилаб олиш учун 65 миллион евролик футболчиларини сотади.

Айни дамда "қора рўйхат"да Яспер Силлессен, Адриан Ортола, Серхи Паленсия, Марко Кукурелья, Денис Суарес, Андре Гомеш ва Рафинья каби футболчилар бор.

Агарда "Барселона" 120 миллион евро эвазига "Атлетико"дан Антуан Гризманни сотиб оладиган бўлса, юқорида номи келтирилган футболчиларни сотиб юборишга мажбур бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›