

"Барселона" "Леганес" форварди Мартин Брейтуэйт билан шартнома имзоламоқчи.
Каталонияликлар 28 ёшли Дания терма жамоаси ўйинчисини шу ҳафтада 20 миллион еврога харид қилишмоқчи.
Брэйтуэйт "Барса" ҳужумчилари Луис Суарес ва Усмон Дембелеларнинг жароҳатлари сабаб жамоага таклиф қилинмоқда.
Бундан аввал Ла Лига "Барселона"нинг ҳужумчи сотиб олишига рухсат берганди ва клуб 15 кун ичида трансферни амалга ошириши керак.




