Расман: "Барселона"га битта трансферни амалга оширишга рухсат берилди

Alisher
17 фев 2020
Ла Лига тиббий комиссияси "Барселона" фойдасига қарор чиқарди.

Шундай қилиб, жамоа ҳужум позициясида битта ички трансферни амалга ошириши мумкин.

Каталония клуби фақатгина Ла Лигадаги ҳужумчини харид қилиш имкониятига эга. Комиссия Дембеле тез орада майдонга қайта олмайди деган хулосага келгани сабабли шу қарорга келинди.

"Барселона"да трансферни амалга ошириш учун 15 кун бор.


AlisherМуаллиф
Манба: laliga.com