«Барселона» Нолитони сотиб олиш фикридан қайтди

Narzulla Saydullayev
4 окт 2015, 09:50
Каталониянинг «Барселона» клуби «Сельта» ярим ҳимоячиси Нолитони сотиб олиш фикридан қайтди.

Каталония клуби 28 ёшли испаниялик футболчини қишда сотиб олмоқчи эди. Аммо унинг трансфер нархи 24 миллион еврога кўтарилгач «Барселона» трансфердан воз кечди, деб хабар бермоқда Sport.es нашри.

Нолито ҳамон «Арсенал» қизиқиш доирасида турибди. Бу мавсумда Нолито 7та ўйинда майдонга тушиб 5та гол урди ва 3та голли пас оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru