"Барселона" Мендига қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
9 окт 2018, 12:45
"Барселона" мураббийлар штаби ҳимоячи Хорди Альбага ўринбосар изламоқда.

Каталония клуби мураббийлари чап қанот ҳимоячиси ролига "Лион" футболчиси Ферланд Мендини кўриб чиқишмоқда. 23 ёшли франциялик "Барселона" талабларига мос келади. Кўк-анорранглилар Мендини харид қилиш йўлларини кўриб чиқишмоқда.

Ферланд Менди жорий мавсум Франция чемпионатининг 7та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол урди ва 1та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›