

Манбанинг хабарига кўра, 34 ёшли футболчи "Интер Майами" билан шартнома борасида келишиб олган.
Келишув тез орада якунланиши мумкин, аммо "Атлетико", "Интер" ва Саудия Арабистони клублари ҳам Альбани ўз сафида кўришни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Альба ва "Барселона" ўртасидаги шартнома бекор қилингани ҳақида хабар берилганди. Ҳимоячи сўнгги ўн бир мавсум давомида Каталония клубида ўйнади.



