“Барселона” ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди

Eldor Akmurzayev
24 окт 2022, 09:20
“Барса” ўнг қанот ҳимоячиси Серхи Роберто 2022 йил бошқа майдонга тушмаслиги айтилмоқда.

У “Атлетик” билан баҳсда (4:0) тўлиқ ҳаракат қилди ва битта голни ўз ҳисобига ёздирди. Аммо 30 ёшли футболчи елкасидан жароҳат олгани хабар қилинмоқда. “Mundo Deportivo” манбасига кўра, Роберто ЖЧ-2022'дан кейин декабрь ойларида қайта текширувдан ўтади.

Серхи Роберто жорий мавсум клуб либосида 12 баҳсда қатнашиб, 2+2 натижа кўрсатиб турганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo