"Барселона" Гинтерга қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
17 фев 2022, 21:14
Каталония клуби Германия терма жамоаси ва "Боруссия" Мёнхенгладбах ҳимоячиси Маттиас Гинтер билан шартнома тузмоқчи.

Манбанинг хабар беришича, Гинтер "Боруссия" билан шартномани узайтиришдан бош тортган ва мавсум якунлангач, эркин агент сифатида бошқа клубга ўтиши мумкин.

Айтишларича, унга "кўк-анорранглилар"дан ташқари "Бавария" ва "Интер" қизиқиш билдирмоқда.

28 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда "Боруссия" таркибида 22 та учрашувда қатнашган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo