“Барселона” етакчиси “Вильярреал”га қарши ўйинни ўтказиб юборади

10 дек 2017, 02:09
“Барселона” ярим ҳимоячиси Андре Иньеста Ла Лиганинг 15-турида “Вильярреал”га қарши учрашувда майдонга туша олмайди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Кўк-анорранглилар сардори ўтган турда “Сельта” (2:2)га қарши беллашувда жароҳати боис ўз ўрнини жамоадошига бўшатиб берганди.

33 ёшли футболчи ЕЧЛ 6-тури доирасида “Спортинг”га қарши баҳсни ўтказиб юборди ва “Вильярреал”га қарши ўйинда ҳам у майдонга туша олмайди.

Айни пайтда  айнан жароҳати боис Дембеле, Рафинья, Маскерано ва Юмтити “Барселона”га ёрдам бера олишмаяпти. Бундан ташқари Арда Туран ва Херард Делофеу ҳам ушбу турда майдонга тушишмайди.

“Вильярреал” – “Барселона” учрашуви 10 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Барселона" клуби расмий сайти