"Барселона" Дембеле бўйича МЮ билан музокараларни рад этди

Alisher
3 окт 2020, 10:37
"Барселона" "Манчестер Юнайтед" билан ҳужумчи Усмон Дембеленинг эҳтимолий трансфери борасида музокаралар олиб бормаяпти.

Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" техник котиби Рамон Плэйнс хабар берди.

"МЮ билан ҳеч қандай музокаралар йўқ, буни тасдиқлашим мумкин. Дембеле - "Барселона" ўйинчиси, биз унинг имкониятларини биламиз ва жамоада содир бўлаётган ўзгаришлар билан у ўзини энг яхши кўринишда намойиш этади деб умид қиламиз.

"Барселона" барча имкониятлардан фойдаланмоқчи. Унинг биз билан яхши йил ўтказишига ишончим комил", - дейди Плэйнс.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Espana