“Барселона” Бернардески трансфери бўйича музокара ўтказди

Aslanov Jasurbek
21 июн 2017, 00:54
Каталония клуби “Фиорентина” ярим ҳимоячиси Федерико Бернардескига қизиқиш билдирмоқда.

“Барселона” вакиллари футболчининг трансфери бўйича Миланда “фиалко”лар раҳбарияти билан музокара ўтказди.

Шунингдек томонлар Кристиан Тельонинг Италия клубига ўтиш масаласини ҳам кўриб чиқишмоқда.

Илгарироқ Бернардески “Фиорентина” билан шартномасини узайтиришни истамаганлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Унинг амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia