БАА чемпионати. Ҳамюртларимиз иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди

Alisher
4 май 2021, 08:16
Бирлашган Араб Амирликлари чемпионати 24-тур доирасидаги бир нечта ўйинлар бўлиб ўтди.

"Шаржа" - "Хатта" 3:0
Ўйинда Отабек Шукуров ва Достонбек Ҳамдамов асосий таркибда майдонга тушишди. "Шаржа"нинг асосий ўйинчиларидан бўлмиш Шукуров ўйинни тўлиқ майдонда ўтказган бўлса, Ҳамдамов 62-дақиқада захирага олинди.


"Бани Яс" - "Шабаб Ал Аҳли" 0:0

Турнирнинг марказий ўйини нурсиз дуранг билан якунланди. Меҳмонлар сафида хавбек Одил Ҳамробеков ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди, жамоа етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов эса 2-тайм бошидан ўйинга қўшилди. Жамоадаги 3-ўзбекистонлик ўйинчи Азиз Ғаниев эса машғулотларни бошлаб юборган ва бироздан сўнг у ҳам майдонга тушиши мумкин бўлади. 


БАА ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia