Ана холос! Австралияни Жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббий истеъфога чиқди

Narzulla Saydullayev
22 ноя 2017, 08:35
Бу ҳақда мураббий бугун ўтказилган махсус матбуот анжумани вақтида маълум қилди.

"Узоқ ўйланишлардан сўнг Австралия терма жамоаси сифатидаги фаолиятим якунланди деб ҳисобладим. Бу энг муҳим хабарим эди", - деди Анге Постекоглу.

Ноябрь ойида Австралия терма жамоаси қитъалараро плей-оффда Гондурасни икки ўйин натижасига кўра (0:0, 3:1) доғда қолдириб Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олганди.

Постекоглу "соккерузлар" устози сифатида 2013 йилдан буён ишлаб келаётганди. Унинг қўл остида жамоа ЖЧ-2014га чиққан ва 2015 йил Австралия мезбонлик қилган Осиё Кубогида ғолиб бўлганди.

Анге Постекоглунинг Австралия терма жамоаси бош мураббийлигидаги натижаси: 45та ўйин, 20 ғалаба, 10 дуранг ва 15 мағлубият.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-afc.com