

"Байер" ва "Фенербахче" 59 ёшли австралиялик мутахассисни янги бош мураббий этиб тайинлаш вариантини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Байер" халқаро танаффус олдидан Эрик тен Хагни жамоа бош мураббийлигидан бўшатган, "Фенербахче" эса Жозе Моуринью билан хайрлашишга қарор қилганди.
Постекоглу ўтган мавсум охирида "Тоттенхэм"ни тарк этганидан кейин ишсиз қолмоқда, 2024/25 йилги мавсумда у жамоаси билан Европа Лигасида ғолиб чиқишга муваффақ бўлган.



