“Атлетико”нинг “Реал”га қарши ўйинлардаги омадсиз серияси якунланди

Eldor Akmurzayev
9 май 2022, 08:25
Ла Лига 35-турида “Атлетико” ўз майдонида “Реал”дан минимал ҳисобда (1:0) устун келди.

“Матрасчилар” 2018 йилдан бери илк бор “қироллик клуби”ни таслим этишга эришди. Муваффақиятсиз серия 8 ўйиндан бери давом этиб келаётганди. Охирги ғалаба эса 2018 йил УEФА Суперкубоги учун баҳсда (4:2) қўлга киритилган.

Испания чемпионати доирасида эса “Атлетико” 2016 йил февралидан бери биринчи маротаба ҳамшаҳарини таслим этишга эришди. Шу тариқа, 11 ўйинлик ғалабасиз серия ҳам ўз ниҳоясига етди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru