

“Матрасчилар” 2018 йилдан бери илк бор “қироллик клуби”ни таслим этишга эришди. Муваффақиятсиз серия 8 ўйиндан бери давом этиб келаётганди. Охирги ғалаба эса 2018 йил УEФА Суперкубоги учун баҳсда (4:2) қўлга киритилган.
Испания чемпионати доирасида эса “Атлетико” 2016 йил февралидан бери биринчи маротаба ҳамшаҳарини таслим этишга эришди. Шу тариқа, 11 ўйинлик ғалабасиз серия ҳам ўз ниҳоясига етди.



