

"Сауль кетишни хоҳлади. Унинг хоҳиши "Челси"га ўтиш эди, биз келишдик. Мени Саулнинг битими 23.57да амалга ошган бўлса ҳам, трансфернинг сўнгги дақиқаларида ташвишланмадим. Биз режа қилинганидек, ўз навбатида Гризманни харид қилдик", - дейди Сересо.
"Челси" 26 ёшли ўйинчини 35 млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан 5 миллион еврога ижарага олди.
Футболчи ўтган мавсум "Атлетико" таркибдиа 41та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.



