

"Бугунги ўйинда ҳаяжон сезилиб турди. Рақибдан қўрқмадик, шунчаки натижага эриша олмаётганимиз боис босим бўлди шекилли. "Локомотив" кучли жамоа, тўпни яхши назорат қилишди. Иккита стандарт вазиятдан сўнг гол ўтказиб юбордик. Жамоамизнинг ўйинида ўсиш кутилмоқда, яқинда узоқ кутилаётган ғалабани қўлга киритамиз. "Темирйўлчилар"нинг ярим ҳимояси жуда кучли бўлганлиги учун уч нафар таянч ярим ҳимоячи билан ўйнадик. Ҳимоядан ҳужумга ўтишда оқсаяпмиз. Тезкор қарши ҳужумлар қила олмаяпмиз", - дейди Асрор Алиқулов.
"Шўртан" матбуот хизмати



