"Арсенал"нинг бир гуруҳ футболчилари Алексис кетишини истамоқда

Aslanov Jasurbek
30 дек 2017, 15:47
"Арсенал"нинг бир гуруҳ футболчилари ва ходимлар жамоа ҳужумчиси Алексис Санчес қишки трансфер ойнасида клубни тарк этишини исташмоқда.

Маълумотларга кўра, "Саутгемптон"га қарши сўнгги баҳсдан (1:1) сўнг Лондон жамоасининг бир неча нафар футболчилари жамоада чилилик форвардни бошқа кўришни истамаслигини билдирди. "Арсенал" ярим ҳимоячиси Жек Уилшир эса ўйин пайти майдонда Алексисга эътироз билдириб, у тўпни жуда кўп йўқотаётганини айтди.

Санчеснинг "Арсенал" билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.

Январда чилилик бошқа клублар билан музокара ўтказиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›