"Арсенал" Таварешнинг трансферини эълон қилди

Alisher
10 июл 2021, 15:40
"Арсенал" ўз сайтида "Бенфика" ҳимоячиси Нуну Таварешнинг трансферини эълон қилди.

21 ёшли футболчи узоқ муддатли шартнома имзолади. Футболчи яқин вақтларда, аниқроғи карантиндаги муддатдан сўнг жамоага қўшилади. Тавареш 20-рақам остида ўйнайди.

Таварешнинг трансфери "канонирлар"га бонусларсиз 7 миллион еврога тушди.

Ҳимоячи "Бенфика" тарбияланувчиси ҳисобланади, у умумий 41та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 7та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal