Арманистон термасини техник директор бошқаради

Mirjalol Normatov
11 апр 2018, 00:24
Арманистон футбол федерацияси матбуот хизмати миллий термага янги бош мураббий тайинланганини маълум қилди.

Унга кўра, Вардан Манасян термани бошқаради. Маълумотларга қараганда, қўмита раислари бир овоздан унинг номзодини қўллаб-қувватлашган. Олдин Манасян Арманистон термасининг техник директори бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, терманинг олдинги устози Артун Петросян натижаларнинг пастлиги сабабли 6 апрель куни истеъфога чиқарилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com