

Айни пайтда терма жамоалар дастлабки иккита ўйиндаги ғалабалар эвазига олти очкога эгалар. Улар муддатидан олдин нимчорак финал масаласини ҳал қилиб қўйганлар.
Англия ва Бельгия терма жамоаларининг тўплар нисбати 8:2 кўринишида турибди. Агар ўйинда дуранг қайд этиладиган бўлса, гуруҳ ғолиби номи карточкаларга боғлиқ бўлади.



