"Барчаси режамиз бўйича кетди. Гол уришимиз керак эди, урдик ва ғалаба қозондик. Яна кўпроқ уришимиз мумкин эди. Рақиб ҳимояда ўйнашини билардик. "Обод" қарши ҳужумда ҳаракат қилди", - дейди Микялев.
- Файзиев асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйдими?
- Нимага энди. Бизда рақобат жуда кучли, шу боис барчага имконият бераяпмиз. Ким ўзини кўрсатса асосий таркибда тушади.
- Иван Нагаев кам майдонга тушмоқда...
- Бир вақтнинг ўзида уч нафар ҳужумчи билан ўйнай олмаймиз. Шу боис ҳозирча Иван Нагаев фақат захирадан тушмоқда.
- Жамоа мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда. Шундай бўлса ҳам камчиликлар борми?
- Албатта. Камчиликларимиз жуда кўп. Фақат бу ички сирларимиз. Камчиликлар устида иш олиб бораяпмиз.
- "Ал Ҳилол"ни ўрганишни бошладингларми?
- Тўғриси ҳозирча бу жамоани ўрганишни бошлаганимиз йўқ. Сабаби олдинда бизни "Пахтакор"га қарши муҳим баҳс кутиб турибди.