

"Андижон" жамоаси Намангандаги "Марказий" стадионда Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашув олдидан "Бургутлар" таркибида жиддий йўқотиш бор. Гап шундаки, жамоанинг етакчи ҳимоячиси Усмонали Исмоналиев Суперлиганинг 12-турида "Навбаҳор"га қарши баҳсда жамоаси учун ғалаба елтируви голни киритгач, мухлислар ўтирган трибуна томон ножўя хатти-харакатларини амалга оширгани учун ЎзПФЛ тартиб-интизом қўмитаси томонидан икки учрашувга дисквалификация қилинган.
Шу сабабли, Исмоналиев бугунги учрашувда ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди.



