

"Реал Мадрид" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жамоага янги қўшилган Килиан Мбаппенинг гол ура олмаётгани ҳақида гапирди.
– Мбаппе ҳали ҳам мослашиш жараёнини бошдан ўтказяптими?
- Ҳа, ривожланяпти ҳам. Килиан ўз устида ишламоқда, жараён яхши кетмоқда. Адаптация жараёни ҳам ижобий бўлмоқда.
– Килиан Мбаппенинг Ла Лигада гол ура олмаётганидан хавотирдамисиз?
– У охирги марта 14 август куни гол урди. Бор йўғи икки ҳафта ўтди. Хавотирга умуман ўрин йўқ. Килиан гол уришни истамоқда, бу аниқ. У албатта гол уради.
Маълумот учун, Килиан Мбаппе ушбу мавсум бошида эркин агент сифатида "Реал" таркибига келиб қўшилганди.



