
Колумбиялик бу совринни бутун йил давомидаги ўйинлари учун қўлга киритди. У Колумбия терма жамоаси сафида ЖЧ-2014нинг энг яхши тўпурари бўлди ва бундан сўнг "Монако"дан "Реал"га кўчиб ўтди. Хамес "Қироллик клуби" сафида ҳозиргача 25та учрашувда майдонга тушиб, 9та голга муаллифлик қилди.