Алексис Санчес жароҳат туфайли икки ой майдонга туша олмайди

Aslanov Jasurbek
4 мар 2019, 21:47
"Манчестер Юнайтед"нинг чилилик ҳужумчиси Алексис Санчес жароҳат туфайли сафдан чиқди.

Маълумотларга кўра, футболчи "Саутгемптон"га қарши АПЛнинг 29-тур ўйинида (3:2) жароҳат олди. Форварднинг сафга қайтиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади.

Шундай қилиб, Санчес апрель охиригача майдонга туша олмайди. Эслатиб ўтамиз, чилилик манкуинанларнинг энг кўп маош олувчи футболчиси ҳисобланади. Унинг йиллик маоши 29 млн. евро.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›