

Ўйин кутилганидек, шиддатли ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Водий дербилари ҳар доим шундай бўлган. Мени хурсанд қилгани ҳар икки жамоа ҳам бугун борини бериб ўйнади. Учрашув анча қизиқарли бўлди, мухлислар ҳам ажойиб футбол томоша қилишди. Мана шундай ўйинлар кўп бўлишини хоҳлардим, - дейди Волков.
"Навбаҳор" матбуот хизмати



