

Кеча жамоа "Пахтакор"га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ушбу ўйин тугагач олимпиячиларимиз посбони Акмал Турсунбоевнинг йиғин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
"Бу йиғин янги мураббийлар қўл остидаги дастлабки йиғин бўлди. Унда кўплаб янги футболчилар иштирок этишди. Барча йигитлар бор кучлари билан машғулотларда ишлашди ва асосий таркибга лойиқ эканликларини исботлашга уринишди. Иккита ўртоқлик учрашуви ўтказдик. "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этдик, "Пахтакор"га эса ютқазиб қўйдик. Тошкент клубига қарши ўйин қийинроқ ўтди. Ҳар иккала баҳсда ҳам мураббийлар кўплаб футболчиларни синаб кўришди. Бир сўз билан айтганда йиғин менда яхши таассурот қолдирди, - дейди Акмал Турсунбоев.
Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди



