Акинфеев 2006 йилдан буён давом этаётган анъанани "бузиб қўйди"

Omonjon To`xtamirzayev
26 июл 2017, 11:55
ЦСКА Чемпионлар Лигаси саралашида грециянинг АЕК (2:0) жамоасини мағлуб этди.

Москваликлар посбони Игорь Акинфеев ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Чемпионлар Лигасида бу каби ҳолат сўнгги бор 2006 йилнинг 21 ноябрида қайд этилганди ва ўшандан буён Игорь мунтазам гол қўйиб юбориб келаётган эди. Россия терма жамоаси дарвозабони бунгача ЧЛнинг қаторасига 43 учрашувида гол ўтказиб юборди (саралашнинг 4 ўйини билан бирга). 

Таъкидлаб ўтамиз, мусобақанинг финал қисмини инобатга оладиган бўлсак, Акинфеевнинг серияси тўхтаганича йўқ. Бу борадаги кўрсаткич ҳозирча 39 ўйинни ташкил қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.com